“Реал”: Бу ҳужумчи Бензема ўрнини олади

“Реал” ёзги трансферлар вақтида ҳужум чизиғига янги ўйинчи олгани йўқ. Мадридликлар асосий нишон сифатида Килиан Мбаппени белгилаган эди. Бироқ франциялик форвард Парижда қолишни ихтиёр этди.

Marca нашри “Реал” раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Родриго Гоэснинг ўйини кучайиб, бу футболчи яқин келажакда асосий тўпурар Карим Бенземанинг ўрнини эгаллашига ишонаётгани ҳақида ёзмоқда.

Бош мураббий Карло Анчелотти 21 ёшли бразилиялик футболчининг иқтидорига юқори баҳо бермлоқда ва марказий ҳужумчининг бўйи 2 метр бўлиши шарт эмаслигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Родриго жорий мавсумда учта позицияда ўйнади ва Ла лиганинг тўртта учрашувида учта гол уриб, иккита ассист қайд этди.

Comments

You must be logged in to commet!