“Реал” бу жамоага Азарни сотмайди

  • 1 августа, 2021, 16:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти испан футболига мослаша олмаган Эден Азарни трансферга қўйиши ҳақида хабарлар тарқатилаётган эди.

Tecno

Шунингдек, кўпчилик "Челси" бельгиялик футболчини яна ўз сафига қайтариши ҳақида ёза бошлади. 

Бироқ, Мадридда вазият ўзгарди ва клуб раҳбарияти Азарни сотмайдиган бўлди.

“Қироллик клуб” юлдузли онларини “Челси”да ўтказган Азарни Криштиану Роналдуга ўринбосар сифатида 2019 йилда олиб келган эди. Икки йил давомида бельгиялик футболчи атиги 30 та учрашувда қатнашди ва тўртта гол уриб, бешта голли пас оширди холос.

У кўп вақтини лазаретда ўтказди. Шунга қарамай, Карло Анчелотти яна бир мавсум давомида Азарга имкон беришга қарор қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию