"Реал" бу мавсум Ла Лигада чемпион бўладими?

“Реал” собиқ футболчиси Пирри жорий мавсум Ла Лигадаги чемпионлик пойгаси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Кетма-кет ўйинларда “Реал” устунликни ўз қўлига олади, чунки улар “Барселона”дан яхшироқ таркибга эга. Худди шундан ҳолат мавсум бошида ҳам содир бўлган эди. “Реал”да ажойиб ва катта таркиб бор”, - дейди Пирри.

Пирри “Реал” сафида 1964-1980 йилларда тўп сурган. “Қироллик клуби” айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида “Барселона”дан 2 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда. Чемпионат якунланишига эса яна 11 та тур бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!