“Реал”: бу “қария”ни кетказиб бўлмайди!

“Қироллик клуби” раҳбарияти жамоанинг энг ёши катта футболчиси Лука Модричга яна бир йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.

Ўтган мавсум охирида 36 ёшли ярим ҳимоячига бир йиллик битим берилган эди. Янги мавсумда хорватиялик юлдуз ҳали ёшлардан қолишмаслиги исботлаб келмоқда.

Лука Модричга “Манчестер Сити” жиддий қизиқа бошлагани мадридликларни тезроқ қарор қабул қилишига туртки бўлмоқда. Қолаверса, клуб президенти Флорентино Перес “Олтин тўп” соҳибининг мухлислар қалбидан жой олганини инобатга олган ҳолда, уни қўлдан чиқаришни истамаяпти.

Модричнинг бугунги кундаги трансфер нархи 10 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Yoqubov Ixtiyorbek
04/10/2021 18:05
Interga utgani maqul