“Реал”: Бу юлдуз бизга тўғри келмайди
“Реал” марказий ҳимояга тажрибали ўйинчи қидирмоқда. Бу жамоа сардори Начо Фернандес клубдан кетгани ва Давид Алабанинг жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққани билан боғлиқ.
Европа матбуотида “Қироллик клуби” эркин агентга айланган Матс Хуммельсни ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида маълумотлар тарқатилганди.
Diario AS нашрининг маълум қилишича, “Реал” германиялик тажрибали ҳимоячини олмайдиган бўлди. “Қироллик клуби” мутасаддилари 35 ёшли футболчи жамоа талабларига мос тушмайди, деган қарорга келган.
Матс Хуммельс фаолияти давомида фақат “Бавария” ва “Боруссия Дортмунд” клублари шарафини ҳимоя қилган. Айни пайтда жамоасиз юрган ҳимоячига Италия А Сериясининг бир неча клублари даъвогарлик қилмоқда.
Фикрлар