“Реал” бу юлдузни “Барса” олиб кетишига йўл қўймайди
“Барселона” мавсум якунланганидан кейин “Бавария” таянч ярим ҳимоячиси Йозуа Киммихни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган эди.
Бироқ бу трансферга “Реал” халақит қилмоқчи. Мадрид суперклуби ҳам Киммихни қўлга киритишга ҳаракат қиладиган бўлди.
“Бавария” янги бош мураббий Венсан Компани бошчилигида таркибни янгилаш сиёсатини қўллаяпти. Мураббийлар штаби ёши катта ўйинчилардан қутилишга ҳаракат қилмоқда. Келаси ёз Мюнхен клубидан бир неча тажрибали футболчилар кетиши керак.
Компани Киммихнинг ҳам кетишига қаршилик қилмайди. 29 ёшли юлдузни бепул қўлга киритиш имконияти қатор клубларнинг эътиборини тортиши аниқ. Бу ҳолатда кўп нарса Киммихнинг ўзи қайси клубни танлашига боғлиқ бўлади.
Фикрлар