Асосий мазмунга ўтиш

“Реал” бу юлдузнинг охирги икки ўйинини кўриб, ундан юз ўгирди

Шошилмаган маъқул

“Реал” раҳбарияти жамоа таркибини Англиянинг энг зўр футболчиларидан бири Раҳим Стерлинг билан кучайтиришни режалаштираётган эди.

Аввал “Манчестер Сити”да порлаган ҳужумкор футболчи айни пайтда “Челси” аъзоси ҳисобланади.

Мадридликлар 27 ёшли футболчини анчадан бери кузатиб келади ва ёзди уни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Кутилмаганда, Раҳим Стерлинг “Челси”га ўтиб кетди. Испан клуби Стерлингни бой тажрибасига қизиқиб қолган.

Раҳим Стерлинг жамоасини алиштирганидан кейин ўйини кескин пасайиш кузатилмоқда.  Айниқса, “аристократлар” Грэм Поттернинг бошқарувига ўтганидан кейин Раҳимнинг ишлари умуман юришмай қолди.

Янги бош мураббий уни бошқа позицияларга қўя бошлади. Стерлинг янги талабларга мослаша олмаяпти. Бу эса, мадридликларнинг бу трансфердан юз ўгиришига сабаб бўлмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ