"Реал" бугун-эрта йирик трансферни якунламоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби "Монако" ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени билан шартнома имзолашига ишонмоқда.
ESPN нашри журналисти Родриго Фаеснинг сўзларига кўра, “қироллик клуби” ҳозирги вазиятга оптимистик қарамоқда ва бугун-эрта “Монако” билан келишувга эришишини кутмоқда.
Келишувни ҳал қилувчи омил Тчуаменининг "Реал"га ўтиш истаги ҳисобланади. Қайд этилишича, солиқ билан боғлиқ айрим муаммолар туфайли трансферни расмийлаштириш секинлашган.
Тчуаменининг "Реал"га трансфери борасида турли маълумотлар бор. Испаниянинг Marca нашрига кўра, Мадрид клуби ушбу футболчи учун “Монако”га бонуслар билан бирга 80 миллион евро таклиф қилган. Франциянинг RMC Sport нашри эса “Реал” ярим ҳимоячи учун 80+20 миллион евро бераётгани ҳақида ёзди.
Маълумот учун, 22 ёшли футболчи ўтган мавсумда "Монако" сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган.
Фикрлар