“Реал” Бундеслиганинг энг яхши футболчисини “йўлдан урмоқчи”
Мадриднинг "Реал" клуби "Лейпциг" вингери Кристофер Нкункуни ўз сафига қўшиб олиш борасида музокара бошлаш арафасида, деб хабар беради “OK Diario” нашри.
"Қироллик клуби" учу ёзги трансфер ойнаси якунлади. Шу боис, "қаймоқранглилар" Нкункуни келаси йили сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Келишувнинг тахминан суммаси 60 миллион еврога ташкил қилиши мумкин.
Нкунку Бундеслигада ажойиб мавсум ўтказди. У 34 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 13 та голли узатмани амалга оширган. Кристофер 2021/2022 йилги мавсум якунларига кўра Германия чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Фикрлар