“Реал” “Челси”нинг муаммосидан фойдаланиб қолмоқчи

  • 30 апрель, 2022, 23:59
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” ёзги трансферлар мавсумида “Челси” ўнг қанот ҳимоячиси Рис Жеймсни қўлга киритишни режалаштирмоқда.

Tecno

Аслида англиялик футболчининг “аристократлар” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача имзоланган. Бироқ, кейинги пайтда зўр ўйинлари билан жамоа етакчиларидан бирига айланган 22 ёшли футболчини унга берилаётган маош умуман қониқтармаяпти.

“Челси” мутасаддилари истеъдодли ҳимоячига янги битим беришга тайёргарлик кўраётган эди. Бироқ, клубга қўлланилган санкциялар бунга халақит қилмоқда.

Европанинг бир неча гранд клублари қаторида “Реал” ҳам бу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи. Улар ёзда Рис Жеймсга таклиф беради.

Мадридликлар бу футболчи келажакда Дани Карвахалга ўринбосар бўлишига ишонмоқда. Жейм ўнг қанотдан ташқари, марказий ҳимояни ҳам мустаҳкамлай оладиган ҳимоячи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!