“Реал” Чемпионлар лигасида мингдан ортиқ гол уришга қодир экан (фото)

“Реал” энг нуфузли турнир –Чемпионлар лигасида гол уриш бўйича Европанинг исталган жамоасидан зўр экани исботланди.

Статистика мутахассислар мадридликлар Чемпионлар лигасида киритган тўплари сонини ҳисоблаб чиқди. Унга кўра, “Реал” бу турнирда рақиблари дарвозасини 1024 маротаба ишғол қилган экан.

8473a2fa511eda89ef97e884fe303

“Реал”нинг Чемпионлар лигасидаги энг зўр тўпурари Криштиану Роналду бўлиб турибди. Португалиялик юлдуз мадридликлар учун бу турнирда 105 та гол урган.

Қолган бирорта жамоа минглик довонга яқинлашгани ҳам йўқ. Иккинчи ўринда қайд этилган “Бавария” ўйинчилари ўз ҳисобига 782 та гол ёздириб қўйган. Шунга қарамай, мюенхенликлар мадридликлардан 242 та тўпга ортда қолмоқда ва бу фарқни йўққа чиқариш деярли имконсиз.

Учинчи ўрин соҳиби “Барселона” ҳисобида 655 та гол бор.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!