"Реал" чиройли гол урадиган футболчисини сақлаб қолмоқчи
"Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марко Асенсио билан янги шартнома имзолайди, дея ёзмоқда Испаниянинг AS нашри.
Испаниялик футболчининг "қироллик клуби" билан амалдаги битими 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Мадридликлар Маркога молиявий томондан яхшиланган ва узоқ йиллик келишув таклиф қилмоқда.
Жорий мавсум 26 ёшли Асенсио 28та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган ва битта голга ҳаммуллифлик қилган. Аввалроқ, унинг хизматига АПЛ клубларидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида ёзган эдик.
Фикрлар