"Реал" ЧЛда бутун Испания шарафини ҳимоя қилади

Кеча Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган учрашувлар ўз якунига етди. 

Сўнгги ўйин Лондонда бўлиб ўтди ва унда "Челси" "Атлетико"ни мағлубиятга учратди. Икки беллашув натижасига кўра, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган "аристократлар" мадридликларни ушбу босқичда ўз юришини тўхтатишга мажбур қилди.

Шунингдек, "Барселона" ПСЖ, "Севилья" Дортмунднинг "Боруссия"си тўсиғидан ўта олмади ва турнирни тарк этди. Фақатгина, "Реал" испан жамоалари ичида бу мавсум Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқишни уддалади.

Энди чорак финал учун 19 март куни қуръа ташланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!