"Реал" дарвозабони АПЛга кўчиб ўтиши мумкин!

"Реал" посбони Андрей Лунини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар берди.

Манбага кўра, украиналик кипернинг хизматларига "Ньюкасль" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби Лунинга 6 миллионлик маош таклиф қилишга тайёр. 

"Қаймоқранглилар"нинг асосий посбони Тибо Куртуа жароҳат олган сабабли Лунин айни дамда жамоанинг асосий дарвозабони бўлиб турибди. "Қироллик клуби" "Челси"дан Кепани олди, бироқ Андрей ишончли ўйини билан рақобатда ютиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли дарвозабоннинг Мадрид гранди билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!