“Реал” дарвозабонига Англия суперклубидан иш чиқди
“Реал”нинг асосий дарвозабони Тибо Куртуанинг оғир жароҳат олиши, унинг ўрнига “Челси”дан ижарага олинган Кепа Аррисабалаганинг ўзини кўрсата олмагани оқибатида жамоа дарвозасини эгаллаган Андрей Лунин иқтидорини кўрсата олди.
Жорий мавсумга қадар захира футболчиси бўлган украиналик посбонга катта клублар назар ташлади. Лунинни “Манчестер Юнайтед” ишга таклиф қилмоқчи.
Манчестерликлар ўтган ёз катта умидлар билан Андре Онани олиб келганди. Бироқ бу посбон ишончни оқлай олмади.
Todofichajes нашрининг ёзишича, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари Онана ўрнига Лунинни олиб келмоқчи. Бу трансферни амалга ошириш учун англияликлар 35 миллион евро тўлаши кераклигини айтилмоқда.
Фикрлар