"Реал" дарвозасини Андрей қўриқлайди

CHERY AUTO

Marca нашри хабарига кўра, "Реал"нинг украиналик дарвозабони Андрей Лунин янги мавсумда мадридликлар асосий таркибида майдонга тушиш имкониятига эга бўлади.

Tecno

Айни вақтда 21 ёшли футболчи "Овьедо" сафида ижара асосида тўп сурмоқда. У 2018 йил Луганскнинг "Заря" клубидан харид қилинган, шундан буён у "Леганес", "Реал Вальядолид" ва "Овьедо" клубларида ижара асосида тўп суриб келади.

Манбага кўра, мадридликлар устози Лунинни ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Альфонс Ареолага ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Жорий мавсумда Лунин "Овьедо" сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, ўн битта гол ўтказиб юборган ва битта ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию