“Реал” Де Хеани Испанияга қайтармоқчи


Мадриднинг “Реал” клуби ёзда яна “Манчестер Юнайтед” жамоаси дарвозабони Давид де Хеани Испанияга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради.

Испан ОАВ тарқатган хабарга кўра, “Реал” устози Зинедин Зидан клуб раҳбариятидан ёзда янги дарвозабон сотиб олишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, испан жамоаси 2015 йилда Де Хеани таркибга қўшиб олишга яқин келган, бироқ якунда трансфер амалга ошмай қолган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!