"Реал" дербида мағлуб бўлиб, иккинчи ўринга тушиб кетди (видео)

Испания Ла Лигасининг 13-туридан ўрин олган "Райо Вальекано" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Қироллик клуби"дан Модрич ва Милитао гол урган бўлса, мезбонлардан Гарсия, Трехо ва Коменсаня ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Шу тариқа, Анчелотти шогирдлари Ла Лиганинг жорий мавсумидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди ва иккинчи ўринга тушиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!