Ads

Мадриднинг "Реал" клуби яқиндагина “Манчестер Сити”дан харид қилган футболчиси Браим Диасга жуда катта товон пули белгилаб қўйди.

Sport.es тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 19 ёшли испаниялик футболчининг шартномасида товон пулини 750 млн евро этиб белгилаган.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Диаснинг трансфери учун “Манчестер Сити”га 17,3 миллион евро тўлади. Унинг ўзи билан эса 2025 йилга қадар шартнома имзолади.