"Реал" Диаснинг шартномасини узайтириш бўйича келишиб олди, энди навбат...

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" футболчиси Браим Диас яқин кунларда клуб билан янги шартномасини имзолайди. Бу ҳақда ички манба Фабрицио Романо маълум қилмоқда.

Манбанинг хабар беришича, "Реал" 25 ёшли испаниялик футболчи билан кейинги беш йилга мўлжалланган янги шартнома бўйича музокараларда сезиларли муваффақиятга эришган. Таъкидланишича, томонлар деярли келишувга эришган бўлиб, навбатдаги масала дарвозабон Тибо Куртуа билан боғлиқ.

Браим Диас 2019 йилда "Реал" сафига қўшилган эди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 52 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатма берди. Футболчининг ҳозирги шартномаси 2027 йилгача амал қилади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!