"Реал" "Динамо" Москва футболчисига қизиқиш билдиргани борасидаги миш-мишларга изоҳ берди

"Реал" матбуот хизмати "Динамо" Москва ярим ҳимоячиси Арсен Захарян борасидаги миш-мишларга изоҳ берди.

“Клуб одатда бундай маълумотларни ошкор қилмайди. Аммо биз “Реал”нинг Захарянга қизиқиш билдиргани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз”, деди клуб матбуот хизмати ходими “Спорт Экспресс”га берган интервьюсида.

5 сентябрь куни Испаниянинг “AS” нашри “Реал” ва “Барселона” Захарянга қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берди. Бироқ ҳозирча Москва клубига испан грандларидан ҳеч қандай расмий таклиф тушмаган.

1 сентябрь куни “Динамо” 19 ёшли россиялик иқтидор ёзги трансфер ойнаси вақтида “Челси”га ўтмаслигини эълон қилди. Лондон клуби Англиядаги трансфер ойнаси ёпилгунга футболчини 15 миллион еврога сотиб олишни уддалай олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!