“Реал” дуч келган кризиснинг ўнта сабаби аниқланди
Испаниянинг машҳур нашри – Marca экспертлари мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Реал” дуч келган кризиснинг ўнта сабабини аниқлаб чиқди.
Бу сабаблар қуйидагилардан иборат:
Асосий ўйин схемасининг йўқлиги;
Тони Крооснинг кетгани;
Жуд Беллингемнинг самарадорлиги пасайгани;
Килиан Мбаппенинг марказий ҳужумчи сифатида самарали ўйнай олмаётгани;
Рақиб дарвозаси олдида қулай вазиятларнинг бой берилаётгани;
Ҳимоядаги ўйиннинг сустлашгани;
Ҳимоячилар етишмовчилиги;
Бирорта футболчи юқори спорт формасида эмаслиги;
Эндрик ва Гюлер асосий ҳужумчиларга рақобат кўрсата олмаётгани;
Рақиб жарима майдончаси атрофида стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш даражаси пастлиги.
Бир неча манбалар юқоридагиларни инобатга олиб, “Реал” раҳбарияти бош мураббий Карло Анчелоттининг иш услубига эътироз билдираётгани ҳақида ёзмоқда.
Фикрлар