"Реал" ЕЧЛ олдидан кайфиятни анча кўтариб олди

  • 03 Apr 21:12
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания Ла Лигаси 29-туридан ўрин олган "Реал" - "Эйбар" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Дастлаб. Марко Асенсио 41-дақиқада ҳисобни очди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Марко мўлжалда адашмади. Кейинчалик, "Қироллик клуб" тўпурари Карим Бензема 73-дақиқада орадаги фарқни оширди.

Шу тариқа, "қаймоқранглилар" очколари сонини 63 тага етказиб олган ҳолда, 2-ўринга кўтарилиб олди. Меҳмонда имкониятни бой берган "Эйбар" 23 очко билан 19-поғонани банд этган.

Comments

You must be logged in to commet!