"Реал" Эдегорни яна ижарага бериб юбормоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ҳамон норвегиялик ярим ҳимоячиси Мартин Эдегорни ортга қайтаришни режалаштирмаяпти.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра мадридликлар жорий мавсумни Голландиянинг "Витесс" клубида ижарада ўтказган футболчини яна ижарага бериб юборишмоқчи. Унга эса "Аякс"дан жиддий таклифлар бўлмоқда. Амстердамликлар Эдегорнинг трансфери учун 20 млн евро таклиф қилишмоқда, бироқ бу маблағ “Реал”ни қониқтирмаяпти.

Маълумот учун, 20 ёшли Эдегор жорий мавсум “Витесс” сафида жами 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!