“Реал” экзотик мамлакатдан малласоч ўйинчи олди

“Реал” футболда ном қозонмаган мамлакат – Пуэрто-Рикодан истеъдодли футболчини ўз сафига қўшиб олди.

Жереми де Леон энди мадридликлар шарафини ҳимоя қилади. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хаюар беришича, 19 ёшли ўйинчи Европа футболига мослашиб олиши учун аввал ёшлар жамоасда тўп тепади.

“Қироллик клуби” Жереми де Леон билан 2026 йилнинг ёзига қадар давом этадиган шартнома имзолади. Футолчиларнинг натижалари ва ўйинига қараб, ҳамкорлик муддати ўзгартирилиши мумкин.

Жереми “Реал”да ўйнаш имконига эга бўлган Пуэрто-Рико тарихидаги иккинчи футболчидир. Бундан қарийб юз йил муқаддам, яъни 1926-1927 йиллари мадридликлар сафида бу мамлакат вакили Эдуардо Ордоньез ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!