"Реал" энди Клопп номзодини ҳам кўриб чиқмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби кеча истеъфога чиққан бош мураббий Зинедин Зидандан бўшаган лавозимга "Ливерпуль" устози Юрген Клоппнинг ҳам номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Аммо, мерсисайдликлар “қироллик клуби”нинг ушбу истагига қарши чиқишлари мумкин. Боиси, “Ливерпуль” раҳбарияти германиялик мутахассиснинг айни дамдаги фаолиятидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмоқда ва уни қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” “Тоттенхэм” устози Моурисио Почеттино ва “Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегриларнинг ҳам номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!