“Реал” энди Мбаппенинг “айёр ўйинлари”га учмайди!

“Реал” президенти Флоретино Перес ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шахсан мулоқот қилганидан кейин 24 ёшли ҳужумчи Мадридга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Бироқ, Marca нашри бу ҳолатга умуман зид маълумотларни тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, “Қироллик клуби” раҳбарияти Килиан Мбаппе ва унинг агентлари “ўйини”га учмайди ва ўтган галги каби трансферни ташкиллаштириш учун вақт сарфламасликка қарор қилган.

Мадридликлар асосий эътиборни таркибда бор истеъдодли футболчилар, хусусан, Родриго ва Винисиус Жуниорга қаратади.

Бундан ташқари, “Реал” Килиан Мбаппе оғир характери билан жамоанинг ички муҳитини бузишидан хавотирланмоқда.

ПСЖ хўжайинлари жаҳон чемпионатининг энг зўр тўпурари 300 миллион евродан кам бўлмаган мағлуб эвазига сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!