"Реал" Эрнандесни "Наполи"га сотиб юборишга тайёр
Мавсумни “Реал Сосьедад” сафида ижара асосида ўтказаётган ҳимоячи Тео Эрнандес “Реал”га қайтмайди.
AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 21 ёшли франциялик футболчини жамоага қайтишини режалаштиришмаяпти ва унга қизиқиш билдираётган “Наполи”нинг таклифини кўриб чиқмоқчи. Мадридликлар Эрнандесни неаполликларга 30 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” Эрнандесни 2017 йил “Атлетик”дан 26 млн евро эвазига сотиб олган эди.
Фикрлар