"Реал" етакчиси "Сити"га қарши жавоб учрашувида ўйнамаслиги мумкин

"Реал" ҳимоячиси Давид Алаба Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Сити"га қарши баҳсда жароҳат олди.

Австриялик футболчи "Бернабеу"да ўтадиган жавоб учрашувида майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. Фуллбек эндигина жароҳатидан тикланган эди. 

Агар Алаба тезроқ умумий гуруҳ машғулотларига қайтмаса, "Сити"га қарши ўйинда ҳимоя маркази Начо ва Милитаога ишониб топширилади. 

Эслатиб ўтамиз, "Этиҳад"да кечган беллашувда "қироллик клуби" 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!