"Реал" етакчисига узоқ йиллик шартнома таклиф қилади

"Реал" Мадрид раҳбарияти етакчи футболчиси Винисиус Жуниорга янги шартнома таклиф қилмоқчи. Клуб унга юқори маош таклиф қилишни ҳам режалаштиряпти.

"Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес янги келишувга кўра, бразилиялик юлдузни узоқ йил жамоада олиб қолиш ҳақида ўйлаяпти. Футболчи тахминан 2027 йилга мўлжалланган битимга розилик билдириши кутилмоқда.  

Томонлар ҳали музокараларга киришгани йўқ. Бироқ тез орада янги шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Винисиус жорий мавсум барча турнирлар доирасидаги 34 ўйинда 16 гол ва 10 ассист эгасига айланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!