"Реал" Фабиан Руис учун "Наполи"га қанча таклиф қилиши маълум

"Реал" Мадрид клуби "Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руиснинг трансфери бўйича иш олиб бормоқда.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 23 ёшли испаниялик футболчи учун неаполликларга 70 млн еврогача маблағ таклиф қилишлари мумкин. Ушбу харид ёзги трансферлар даврида амалга оширилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Руис “Наполи” даврида 2018 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 61 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол ҳамда 5 та голли узатмага ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 60 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!