“Реал” Франция, Англия ва Нидерландиядан учта футболчи танлади
Жорий мавсумда таркиб масаласида муайян қийинчиликларга дуч келаётган “Реал” ёзги трансферлар ойнаси даврида янги харидларни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.
Мадридликларнинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий вазифаларидан бири — ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш.
AS нашри маълумотига кўра, “Қироллик клуби” уч нафар марказий ярим ҳимоячидан иборат қисқа рўйхат тузган. Аввалги режалардан фарқли равишда бу гал трансферлар нишонидан “Олтин тўп” соҳиби Родри чиқариб ташланди.
Мадридликлар келаси мавсум олдидан Адам Уортон (“Кристал Пэлас”), Кес Смит (“АЗ Алкмаар”) ёки Витинья (ПСЖ) каби ўйинчиларни олишга ҳаракат қилади. Булар орасида Витиньянинг трансфери мураккаб ҳисобланади.
ПСЖнинг 26 ёшли футболчиси 110 миллион еврога баҳоланмоқда. Адам Уортоннинг трансфер нархи 60 миллион евро туради. Смитни эса, 20 миллион еврога олиш имконияти бор.
Фикрлар