
"Реал" франциялик футболчисидан айрилиб қолиши мумкин!
ПСЖ ёзги трансферлар ойнасида "Реал Мадрид" футболчисини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда "Fichajes" нашри маълум қилди.
Хабарга кўра, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике Эдуардо Камавингани ўз жамоасида кўришни хоҳлайди ва клуб раҳбарияти франциялик футболчи учун "қаймоқранглилар" ҳисоб рақамига 80 миллион евро ўтказиб беришга тайёр. Сўнгги пайтларда Камавинга "қироллик клуби"да асосий таркибига кира олмаяпти. Бу эса уни Мадриддан кетишига сабаблардан бири бўлиши мумкин.
Маълумот учун, 22 ёшли ярим ҳимоячининг "Лос-Бланкос" билан тузган амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзгича амал қилиб, Transfermarkt порталидаги баҳоси 80 миллион евро этиб белгиланган. Эдуардо Ла Лиганинг жорий мавсумида 10 та ўйинда майдонга тушган ва 2 та ассистни амалга оширган.
Комментарии