"Реал" футболчи билан хайрлашди

  • 30 Aug 21:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” ярим ҳимоячиси Оскар Родригес расман бошқа жамоага ўтди. Истеъдодли футболчи мадридликлар асосий таркибига кира олмади ва фаолиятини “Севилья”да давом эттиришга рози бўлди.

Tecno

“Реал” раҳбарияти Оскарга клубдаги фаолияти учун миннатдорлик билдирди.

“Севилья” бу футболчининг 75 фоиз трансфер ҳуқуқини қўлга киритиш учун 16 миллион евро тўлади. 25 фоиз трансфер ҳуқуқи “Реал”да сақланиб қолди. Оскар Родригеснинг мадридликлар билан шартномаси 2023 йилгача тузилган эди.

Ўтган мавсумни ижара асосида “Леванте”да ўтказган Оскар 30 та ўйинда тўққизта гол уришга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!