“Реал” футболчига айтмай, уни бошқа жамоага ўтказиб юборди
“Бенфика” ва “Реал” раҳбарияти мадридликлар ҳужумчиси Мариано Диас ижараси бўйича барча расмиятчиликларни якунлаб бўлди. Бироқ, кутилмаган муаммо чиқди. Футболчининг ўзи Португалияга кетишидан бехабар ва бунга розилик бермагани маълум бўлди.
Доминиканлик ҳужумчи мавсумни “Реал”да ўтказишни режалаштириб, шунга яраша ҳозирлик кўрган экан. Диаснинг ўзи ёки агентлари билан ҳеч ким “Бенфика”га ўтиши, у ердаги ўрни ва трансфер шартлари бўйича гаплашмаган.
Диас айни пайтда мадридликлардан йилига 4,5 миллион евро маош олади. “Бенфика”га ўтса, бу сумма кескин пасаяди. Шунинг учун ҳужумчи “Реал”да асосий таркибга кира олмаётганига қарамай, Мадриддан кетишга шошилмаяпти.
Фикрлар