Ads
"Милан" клуби қишки трансферлар вақтида "Реал"нинг икки ярим ҳимоячиси Иско ва Матео Ковачични қўлга киритмоқчи.
 
Айни пайтда "Милан" яна аввалги мавқеини тиклаб чемпионлик учун курашиш йўлидан бормоқда ва шу мақсадига етишиш учун таркибни кучайтирмоқда. Милан клуби раҳбарияти айни пайтда керакли футболчилар рўйхатини тузиб, музокараларга киришишга ҳаракат қилаётир.
 
Матео Ковачич "Реал"га келгунга қадар "Интер" таркибида икки ярим йил тўп сурган ва А серия унга бегона эмас. Иско эса "Реал" билан янги шартнома тузишни истамаяпти. Айни пайтда футболчини "Милан"дан ташқари "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи.
 
Ҳар икки футболчи бу мавсумда "Реал" таркибида ўнтадан учрашувда майдонга тушди.