“Реал” футболчилари нега клубдан кўра терма жамоада зўр ўйнаяпти?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Реал Мадрид” раҳбарияти футболчиларнинг 2026 йилги жаҳон чемпионатида ўз мамлакатлари терма жамоалари сафида юқори савияда ўйин кўрсатаётгани, аммо клубда сўнгги икки мавсумда бундай натижа қайд этмаганини тушуна олмаяпти.

Бу ҳақда Madrid Zone нашри журналист Хосе Феликс Диаснинг маълумотларига таяниб хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, мадридликлар 2024/25 ва 2025/26 мавсумларида Ла Лига, Испания кубоги ва УЕФА Чемпионлар лигасида ғолиб бўла олмаган.

Айни пайтда эса “Реал” футболчилари жаҳон чемпионатида энг сермаҳсул жамоа вакиллари бўлиб турибди. Улар турнир давомида жами 26 та голли ҳаракат (гол ва ассист) амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!