“Реал” футболчилари Вальверде кетишини исташмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал Мадрид"нинг кийиниш хонасида обрўга эга бўлган баъзи футболчилари клуб келгуси ёзда ярим ҳимоячи ва сардор Федерико Вальвердени сотишини хоҳламоқда. Бу ҳақда журналист Рамон Альварес де Мон ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, "қаймоқранглилар" раҳбарияти учун уругвайлик футболчини сотиш масаласи Вальверденинг "Реал" билан босиб ўтган йўли туфайли "жуда нозик" мавзу ҳисобланади.

7 май, пайшанба куни машғулот пайтида Вальверде ва ярим ҳимоячи Орельен Тчуамени ўртасида оғзаки жанжал келиб чиққани ва бу кийиниш хонасида жанжалга айлангани маълум бўлди. Тўқнашув натижасида уругвайлик футболчининг боши ёрилган ва у касалхонага ётқизилган. Иккала футболчи ҳам 500 минг евро миқдорида жаримага тортилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!