“Реал”нинг барча футболчилари ва ходимлари коронавирусга қарши тест топширишди.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра, “Қироллик клуби” аъзоларининг ҳеч бирида вирус аниқланмаган. Текширув 6 май куни клуб қароргоҳида ўтказилган.

Маълумотларга қараганда, Зидан бошчилигидаги жамоа 11 май санасидан бошлаб машғулотларга киришади. “Реал” айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида “Барселона”дан сўнг 2-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)