"Реал" футболчиси А Серия клубига ўтади(ми?)
"Реал" футболчиси Лука Йович Италиянинг "Фиорентина" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда машҳур журналист Никола Скира хабар берди.
Манбага кўра, "қироллик клуби" ҳужумчини ижарага беришни режалаштирмоқда. Шунингдек, ижарадаги вақтида ҳам унинг ярим маошини тўлашга тайёр.
Маълумотларга қараганда, Йовичнинг ўзи аллақачон "Фиорентина"га ўтишга рози бўлган. У кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда.
Статистикага кўра, Лука якунланган мавсум Ла Лиганинг 15 ўйинида 1 гол ва 3 ассист муаллифига айланган.
Фикрлар