"Реал" футболчиси "Атлетико"га ўтишга яқин турибди

"Атлетико" клуби ҳамшаҳари "Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Маркос Льорентени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Cadena SER нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “матрасчилар” вакиллари аллақачон 24 ёшли испаниялик футболчининг агенти билан унинг трансфери масаласида келишувга эришган. Ўз навбатида “қироллик клуби” ушбу футболчисини испан клубига 50 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Таъкидлаш керакки, “Атлетико” Льорентени ёзда жамоадан кетадиган Родри Эрнандесга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Льоренте “Реал” Мадрид тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!