"Реал" футболчиси Барселонага нега келди?

  • 30 июнь, 2020, 18:22
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Мавсумни “Реал Сосьедад” сафида ижарада ўтказаётган “Реал” хавбеки Мартин Эдегор жароҳат олди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 21 ёшли норвегиялик футболчи тиззасидан шикастланган.

Эдегор бугун Барселонага етиб келди. Мартин у ерда шифокорлар билан ҳали қўлланилмаган даъволаш усуллари бўйича маслаҳатлашади.

Мартин Эдегор жорий мавсум Ла Лигада 27 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!