"Реал" футболчиси ЕЧЛ тарихига кирди

Чемпионлар Лигаси сўнгги турида "Реал" ўз уйида "Боруссия" Мюнхенгладбах жамоасини қабул қилди. "Альфредо ди Стефано" стадионида кечган баҳсда мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема дубль қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

"Footy Accumulators" маълумотларига кўра, икки голга муаллифлик қилган франциялик ҳужумчи гуруҳ босқичидаги ўзининг 50 голини киритди. Бу кўрсаткич бўйича у Роналду, Месси ва Рауль Гонсалес кўрсатган натижага етиб олди.

Шунингдек, 32 ёшли форвард Чемпионлар Лигасидаги ўзининг 69-голини урди. Шулардан 57 таси "қаймоқранглилар" сафида киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!