"Реал" футболчиси эркин агент сифатида жамоани тарк этади

  • 03 Sep 15:00
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испаниялик ярим ҳимоячи Марко Асенсио келаси йили "Реал"ни тарк этади. “Marca” нашри хабарига кўра, футболчининг “қироллик клуби”да қолиш имконияти йўқ.

Tecno

Ярим ҳимоячи қишки трансфер ойнасида Мадридни тарк этиши ёки 2022/2023 йилги мавсум охиригача қолиши, шундан сўнг эркин агент сифатида кетиши кутилмоқда.

Ёзги трансфер ойнасида Асенсиога Англия Премьер лигасининг икки топ-клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Испаниялик футболчини “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” клублари ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Аммо музокаралар якунига етмай қолди.

Марко "Реал"да 2015 йилдан бери тўп тепиб келади. 26 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.

Comments

You must be logged in to commet!