"Реал" футболчиси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос янги мавсумни АПЛда бошлаши мумкин.

The Mirror нашрининг хабар беришича 22 ёшли испаниялик футболчини "Вест Хэм" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Уни шахсан “болғачилар” устози Мануэль Пеллегрини жамоада кўришни хоҳламоқда.

Маълумот учун, “Реал” Себальосни 2017 йил “Бетис”дан сотиб олган эди. У жорий мавсум 22та ўйинда иштирок этди ва 3та гол уришга эришди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартнмоаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!