"Реал" футболчиси фаолиятини "Эвертон" ёки "Наполи"да давом эттириши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби вингери Лукас Васкес фаолиятини Англия ёки Италияда давом эттириши мумкин.

Todofichajes нашрининг ёзишича, 29 ёшли испаниялик футболчига "Эвертон" ва "Наполи"дан жиддий таклифлар бўлмоқда. Бундан ташқари унга "Севилья" ва "Валенсия" клублари ҳам қизиқмоқда.

Васкес жорий мавсум "Реал" сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!