"Реал" футболчиси фаолиятини Ла Лиганинг бошқа клубида давом эттириши мумкин

CHERY AUTO

"Бетис" жорий трансфер ойнасида "Реал" ярим ҳимоячиси Дани Себальосни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Tecno

"Fichajes" нашри берган маълумотга кўра, мадридликлар футболчини қўйиб юборишни унчалик хоҳлашмаяпти. Аммо бошқа клублардан таклиф келса кўриб чиқишга ҳам қарши эмас. Себальоснинг ўзи кўпроқ ўйини амалётига эга бўлишни хоҳламоқда ва "Реал" дан кетиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин. "Бетис"дагилар эса ушбу футболчини жамоага мос келишига ишонишмоқда. 

29 ёшли футболчининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 8 миллион еврони ташкил этади. 

Маълумот учун, Дани жорий мавсум Алонсо қўл остида 15 та учрашувда майдонда ҳаракат қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!