“Реал” футболчиси кўринмас

“Реал” Европа Чемпионлар лигасида “Манчестер Сити”га бтқазган бир пайтда шифокорлар мадридлик футболчилар кайфиятини кўтарадиган хабар тарқатди.

Жамоа ҳужумчиси Мариано Диас коронавирус инфекциясини юқтириб олган эди. Маълум муддат даволанганидан кейин унинг топширган тести манфий натижа берди. Қоидага кўра, испаниялик футболчи яна бир неча маротаба тест топширади.

Марианонинг оила аъзоларидан бир нечтаси ҳамон коронавирус билан курашмоқда.

Ёш ҳужумчи жорий мавсум “Реал” таркибида бешта ўйинда битта гол урган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)