"Реал" футболчиси "Ливерпуль"га ўтишдан бош тортди
Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Эндрик жорий трансфер ойнасини «Ливерпуль»га ўтиш билан ўтказиш ниятида эмас.
ESPN Brasil хабарига кўра, Англиянинг етакчи клубларидан бири 20 ёшли форвардга жиддий қизиқиш билдирган. Бироқ футболчи таклифни рад этган ва «Реал»ни тарк этмоқчи эмас. У Жозе Моуриньо қўл остида асосий таркиб учун курашишни давом эттиришни мақсад қилган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Эндрикнинг бозор қиймати 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида бразилиялик футболчи Франциянинг «Лион» клубида ижара асосида ўйнаган.
Аввалроқ Эндрик билан «Рома» ва «Астон Вилла» клублари ҳам қизиқаяётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар