"Реал" футболчиси мавсум охирида жамоадан кетади. Унга "Рома" даъвогар
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос мавсум якунида “Реал”ни текинга тарк этади. "Marca" нашри хабарига кўра, клуб раҳбарияти футболчи билан шартномани узайтирмасликка қарор қилган. Данининг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, Себальос сўнгги икки мавсум давомида "Реал"да ротация ўйинчиси бўлган. Бунгача футболчи икки йил ижара асосида Лондоннинг "Арсенал" жамоасида ўйнаган.
Себальос мавсум охиригача қайси жамоага ўтишини ҳал қилиши керак. Аввалроқ футболчига Жозе Моуриньо бошчилигидаги “Рома” клуби қизиқаётган эди. Шунингдек, "Бетис" Данини ортга қайтаришга ҳаракат қилаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалаётган эди.
Фикрлар